Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тиббиёт ходимларининг ойлиги икки марта ошади

22.05.2022 12:14

6

Ушбу фармон қайси санадан бошлаб кучга кириши маьлум қилинди.

САВОЛ: Яқинда тиббиёт ходимлари иш ҳақлари 10-15 фоизгача ошган эди. Иш ҳақларини ошириш тўғрисидаги Президент фармони билан уларнинг ойлиги яна ошадими?

Отабек Фозилкаримов,соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

2022 йил 17 майдаги "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони асосида тиббиёт ходимларининг ойлиги 10-15 фоизга оширилиши белгиланган.

Сўнгра 20 май куни қабул қилинган иш ҳақларини ошириш ҳақидаги Президент фармони асосида барча ходимлар қаторида тиббиёт мутахассисларининг маоши ҳам яна 12 фоизга оширилади.

Юқоридаги иккала фармон ҳам 1 июндан бошлаб кучга киради. Масалан, 3 млн. сўм ойлик оладиган тиббиёт ходимининг ойлиги дастлаб 15 фоизга ошади дейлик, шунда 3 млн. 450 минг сўм бўлади. Кейин яна 12 фоиз ошади ва жами 3 млн. 864 минг сўм бўлади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган