Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринган эркак қамоққа олинди

24.05.2022 09:07

Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Аввалроқ, Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга урингани ҳақида хабар берилганди.

Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, вояга етмаган қизга нисбатан номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган Й.Б. (1974 йилда туғилган) ушланган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан жавобгарликка тортилган.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган