Ўзбекистонга энг кўп кофе Италиядан импорт қилинмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 48 та хорижий давлатлардан қиймати 1,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 153,3 тонна кофе маҳсулотларини импорт қилган.
Кофе маҳсулотлари импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 49 тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган кофенинг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:
— Италия – 41,7 тонна
— Бразилия – 39,3 тонна
— Россия – 22,2 тонна
— Вьетнам – 22 тонна
— Туркия – 6 тонна
— Белорусь – 4,7 тонна
— Германия – 2,8 тонна
— Колумбия – 2,5 тонна
— Португалия – 2,1 тонна