Жорий йилнинг 25 май куни Самарқанд вилояти Ургут туманида «Cobalt» вояга етмаган пиёдани уриб, учириб юборган. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати қўшимча хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса туманнинг Навоий Шох кўчасидан ўтувчи йўлда содир бўлди.
Маълум бўлишича, «Cobalt» автомобиль ҳайдовчиси туманнинг Пастки Калангар маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган пиёда А.Н.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланувчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.