Узоқ ва яхши яшашнинг сири нимада? Бу ҳақда кўп ва хўп гапирилган, тадқиқотлар олиб борилган. Узоқ умр кўрувчиларнинг мазкур саволга жавоб берадиган ўзига хос одатлари бўлади: бир чимдим кулгидан кундузги уйқугача.‼️
Узоқ умр кўрган инсонларнинг тавсиясига кўра, фаол бўлинг, тўғри овқатланинг. Ижобий фикрланг, ана шунда ҳаммаси рисоладагидек кечади. Агар нохуш ўйларга берилсангиз, танангизни ўзингиз заҳарлайсиз. Табассум қилинг, кулги умрни узайтиради.Кўп овқат истеъмоли ҳамма вақт ҳам сизга ёрдам бермайди. Уни фойдасидан зарари кўпдир.
40 ёшда бета-каротин, 50 ёшда эса имкон қадар кўпроқ кальций ва магний, қолаверса, балиқ истеъмол қилиш лозим. 10 дақиқалик фаол спорт ҳаётни узайтириш мумкин. Агар сиз буни мунтазам ва ҳар куни такрорласангиз, соғлигингиз аъло даражада бўлади.