2022-йил 1-май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субектлари сони 517 501 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда уларнинг 484 935 таси фаолият кўрсатмоқда. Фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субектларидан 481 138 таси кичик бизнес субектлари ва 3 797 та йирик корхоналар ҳисобланади.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича:
- 316 903 таси масъулияти чекланган жамият;
- 89 148 таси хусусий корхоналар;
- 52 495 таси оилавий корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича:
- савдо 157 107 та;
- саноат 91 066 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 46 045 та;
- қурилиш 43 658 та соҳалари ҳиссасига тўғри келмоқда.