Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси ходимлари пора билан қўлга олинди

ДХХ электр тармоқлари ходимларини 300 млн. сўм ҳамда 5 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олди

«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг 2 нафар ходими маҳаллий МЧЖга қарашли Гулистон тумани ҳудудидан ўтувчи Сирдарё ўзанидан қум-шағал қазиб олиш «карьер»ига электр энергияси улаб бериши учун 510 млн. сўм ва 5 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Тезкор тадбирда дастлаб «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»нинг Давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатиш ва ривожлантириш хизмати ходими олдиндан 300 млн. сўм ҳамда 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, у 5 минг АҚШ долларини шериги — корхонанинг мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимига берган вақтида у ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинди.