Тошкент метрополитени ушбу носозликбўйича муносабат билдирди.
«Чилонзор йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд соат 10:50 лар атрофида электр таъминотидаги қисқа носозлик сабаб «Олмазор» бекатида тўхтади. Йўловчилар эса бекатдан чиқарилди.
Шу сабаб, «Чилонзор» йўналишининг қолган бекатларида ҳам поездлар ҳаракати белгиланган режа жадвалидан ўзгарган ҳолда бир томонлама ва кичик ҳалқа жадвали асосида ҳаракатланди»- дейилади хабарда.
Шунингдек ушбу ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганидан сўнг соат 11:58 да носозлик бартараф этилиб барча поездлар жадвал асосида ҳаракатланаётгани айтилган.