1 июндан қолипли нон “буханка”нинг нархи 1600 сўмдан 2800 сўмга кўтарилди, бундан хабарингиз бор, Хўш, бунга асос нима? Нон нархи оширилиши юзага келадиган тақчилликдан далолатми?
Ogoh.uz Тошкент шаҳридаги «Боғистон нон» ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, бугунги кунда долзарб бўлган саволларга жавоб олди.
Нон нархининг қимматлашиши ортидан маҳсулотга талаб камайдими ёки аксинча деган саволимизга “Боғистон нон” корхонаси технологи Гулчеҳра Ҳошимова:
“ Маҳсулот ишлаб чиқариш қувватимиз 24 тонна, ҳозирги кунда 22 минг тонна нон ишлаб чиқараяпмиз.Нон кунлик буюртмага қараб тайёрланади. Нон нархи ошгандан сўнг, аввалига буюртмалар сал камайди ҳозир доимги жараёнда ишимизни давом эттиряпмиз. Бугунги кунда 57 та ташкилот билан шартнома асосида иш олиб борилади. Нарх кўтарилиши сифатга умуман таъсир кўрсатмаган, олдин ҳам ҳозир ҳам қолипли ноннинг вазни 600 гр. Иссиқ ҳолатда 610-615 грни ташкил қилади”, дея жавоб берди.
Шунингдек, у бир дона қолипли нонга тушадиган уннинг нархи 1610 сўмни, ундан ташқари маҳсулотга прессланган хамиртуриш, туз солиниши, ходимларнинг маоши, корхонанинг солиқ тўловлари шуларнинг ҳаммаси қўшилиб, умумий бир дона “буханка” нони нархи 2700 сўмга тўғри келишини таъкидлади.
» Шунда корхонанинг рентабеллик даражаси 5-6 фоизни ташил қилади. Бизга ҳам жуда катта фойда қолмайди. Ҳамма нон нархи ошганига этироз билдиряпти. Лекин нон нархи ўз-ўзиданн ошгани йўқ.100 килограм ун учун 1,3 килограмм туз ва 1 килограмм прессланган хамиртуруш сарфланади. Буғдой нархи 1,5 баробар қимматлашди, ун ошиб кетди, шунинг ҳисобига нон нархи ҳам кўтарилди. Негаки бизнинг асосий ҳомашё ун ҳисобланади» , дейди корхона технологи.
Нон нархининг ошишига ун сабабчи экан, ун нархи кўтарилишига сабаб нима? Ваҳоланки, ҳозир айни буғдой йиғим-терими мавсуми. Бу жараёнга Украина -Россия уруши қай даражада таъсир кўрсатмоқда? Нон ишлаб чиқарувчи корхоналарда ун заҳираси етарлими? Шу каби саволлар билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул ходими Шаҳобиддин Ортиқовга юзландик.
» Ҳозирги кунга келиб 55 та нон ишлаб чиқариш корхонаси бўйича доимий ўрганиш олиб бормоқдамиз. Айни пайтда корхоналарда ун заҳиралари 4 кунликни ташкил этиши маълум қилинди. Бу эса нормал ҳолат.
Илгари 1 миллион тонна ун импорт қилар эдик. Охирги 2-3 йил ичида бу 700 минг тоннага етди. 2021 йилда 900 минг тоннадан ортиқ экспорт қилдик. Демак, аҳоли эҳтиёжини қоплаймиз ва шу боис хорижга сотишимиз мумкин. Россия ва Украинадаги вазият бунга таъсир қилмайди. Асосий импорт бизга Қозоғистондан келади. Масалан, Қозоғистонда 2021 йилда 11,8 миллион тонна дон йиғиб олинган. Жаҳон экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистон 2022 йилда 13 миллион тонна дон етиштиради», дейди у.
Шунингдек, Шаҳобиддин Ортиқов пойтахт ва Тошкент вилоятида одамлар қорамолни ‘буханка’ билан боқаётганини, ҳар куни, ўртача, ишлаб чиқарилган ноннинг 7–8 фоизи увол бўлишини таъкидлаб ўтди.
«Лекин нарх ошди дейиш мутлақо тўғри эмас. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 80 фоизи ҳамон эркин бозор нархида сотилмоқда. Бозорларда нон нархи ошгани йўқ. Қисман импорт қилинадиган товарлар нархи ўзгарган бўлиши мумкин. Ҳудудларда пенсионерлар ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламига 400–300 минг сўмдан бир марталик тўловлар берилди. Эҳтиёжмандлар орасида ҳар бир оила аъзосига 20 килограм нон маҳсулотлари тарқата бошлади. Ўзбекистондаги ноннинг нархини хоҳлаган қўшни давлат билан солиштирганда , 30-40 фоиз арзон », — деган Ортиқов.
Шахруза Сатторова