Самарқанд шаҳрида 9 июнь куни 1,5 ёшли қиз эҳтиётсизлиги оқибатида 10-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса соат 18:00 атрофида шаҳарнинг Қорасув маскани 81-уйда жойлашган 28-хонадонда содир бўлган. Аниқланишича, А.К.нинг вояга етмаган 1,5 ёшли фарзанди Ш.С. эҳтиётсизлиги оқибатида балкон темир панжарасидан пастга тушиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.
Марҳума С.Ш.нинг танасидаги тан жароҳатлари ва ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинлаш қарори чиқарилган. Аммо унингоила аъзолари ушбу ҳолат юзасидан даъво шикояти йўқлиги сабаб экспертиза текшируви ўтказишни рад этган.
Ушбу ҳолат ҳолислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб, боланинг танасаи оила аъзолари ихтиёрига қолдирилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.