Ҳиндистонлик 16 ёшли йигит “PUBG” ўйинини ўйнашни тақиқлаган онасини ўз уйида отиб ўлдирди. Жасадни уч кун яширишга уринган ва синглисини ҳам сир сақлашга мажбурлаган. Полиция сўроқ қилганида аввалига онасини электрик ўлдирганини айтди, сўнг жиноятини тан олди.
Маълум бўлишича, онаси уни пул ўғирлаганликда айблаган ва жазо сифатида ўйин ўйнашни тақиқлаб қўйган. У бундан ғазабланиб, онаси билан гап талашган, охир оқибат отасининг милтиғидан ўқ узган.
Йигит ўйинларга қарам бўлиб қолганидан тажовузкорлашиб кетган, дея хулоса қилишди ва ўйин қурилмаси таҳлил учун жўнатилди. Қотил айни вақтда вояга етмаганлар калониясида.