Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талон учун имтиҳон топшириш мантиқсизлик — Алламжонов

12.06.2022 16:36

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайтадан имтиҳон топширилиши ҳақидаги хабарларга...

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайтадан имтиҳон топширилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Жуда кўпчилик мендан йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талон учун имтиҳон нима учун керак деб савол беради.

Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган бўлиб, мен ҳам бунда мантиқ йўқ деб ҳисоблайман. Нима учун бундай тартиб ўрнатилганлигини ҳам тушунмайман. Ва мендаги маълумотларга қараганда ушбу тартибни бекор килиш бўйича таклиф киритилган".

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган