Кредит қарзи эвазига «Land Rover» автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 09.06.2022 йилдаги ундирувчи Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ “Универсалбанк”нинг манфаатини кўзлаб, қарздор қурилиш ишлари билан шуғулланувчи корхона ва фуқаро Б.Н.га нисбатан кредит қарзини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган Land Rover русумли, 2016 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли автотранспорт воситасига қаратиш ҳамда даъвони таъминлаш ҳақидаги ажрими 09.06.2022 йил куни келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тезкор ижро ҳаракатлари давомида гаровга қўйилган юқорида кўрсатилган автотранспорт воситаси хатланиб суд қарори ижроси таъминланди.