Аксилкоррупсия агентлиги таҳлилига кўра, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 17 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг 5 ойига нисбатан 40 тага кам.
Шунингдек, 2020 йилда 118 та оғир (ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми), 13 та ўта оғир (ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми) даражадаги пора олиш жиноятлари, 2021йилда эса 62 та оғир, 6 та ўта оғир даражадаги пора олиш жиноятлари содир этилган.
Кўриш мумкинки, 2021йилда оғир даражадаги пора олиш жинояти 56 тага, ўта оғир даражадаги пора олиш жинояти 7 тага камайишига эришилган.
2021йилда содир этилган пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ўтган йилда Республика бўйича 91 та пора олиш жиноятлари содир этилган бўлиб, уларнинг 49 таси биринчи даражали раҳбар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходим иштирокида бўлган (77 нафари эркак, 14 нафари аёл).
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, 91 та пора олиш жиноятидан 20 таси ички ишлар (8 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги), 12 таси мактабгача таълим, 10 таси ҳокимлик, 6 таси ҳарбий, 6 таси қишлоқ хўжалиги, 4 таси халқ таълими, 4 таси қурилиш, 3 таси коммунал хизмат (электр, газ, сув) ва 26 таси бошқа соҳалар ҳисобига тўғри келган.
2021йилда содир этилган 91 та жиноят ишлари бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси, яъни пора олиш билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, 22 таси 210-модда биринчи қисми, 63 таси 210-модда 2-қисми, 6 таси 210-модда 3-қисми билан қўзғатилган.
Энг кўп пора миқдори 2 млн. АҚШ долларини (67 млн. сўм), энг кам пора миқдори 50 АҚШ доллари (150 минг сўм) ташкил этган бўлса, ўртача пора миқдори 37 819 АҚШ долларини ёки 3,92 млн. сўмни ташкил этган.