Фармон билан Қорақалпоғистонда қуйидаги вақтинчалик чекловлар ҳам ўрнатилмоқда:
— жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилади;
— Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги, шу жумладан, транспорт воситалари ҳаракати чекланади;
— жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари текширилади, уларнинг шахсий кўрикдан ўтказилади, улардаги ашёлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилади;
— тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тақиқланади;
— юридик шахслар фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга қаратилган иш ташлашлар ва бошқа ҳар қандай ҳаракатлар тақиқланади;
— қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, махсус воситалар, заҳарли моддалар сотилиши тақиқланади.
— шунингдек, дори ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда этил спирти ва алкогол маҳсулотлари муомаласининг алоҳида тартиби жорий этилади.
— жисмоний шахслардан қурол ва ўқ-дорилар, заҳарли моддалар, юридик шахслардан эса қурол, ўқ-дорилар ва заҳарли моддалар билан бир қаторда ҳарбий ва ўқув-ҳарбий техника, портловчи ва радиактив моддалар вақтинчалик олиб қўйилади.