Ёзув машинкасида ҳаётга келган суратлар

25 ёшли англиялик рассом Жеймс Кук ана шундай маҳорат эгаси. Бир куни у Лондондаги офисида ўтирганда чамаси 40 тадан кўпроқ ёзув машинкаси коллекциясидан фойдаланган ҳолда кўз кўриб қулоқ эшитмаган усулда расмлар яратувчисига айланади. Ушбу машинкалар коллекцияси эса унинг мухлисларидан эсдалик бўлиб қолган.

Одатда, Жеймс турли хилдаги персонажларнинг тасвирларини чизади. Унинг ишларидан ўрин олган суратлар бино ва ландшафтлар тасвиридан тортиб, жониворлар, шунингдек, машҳурлар қиёфасини ўз ичига олади.

Энг қизиқ жиҳати, ёзув машинкасида ушбу қиёфа ва тасвирларни бирлаштириш учун у ҳарфлар, рақамлар, тиниш белгиларидан фойдаланади. Ушбу ёзув машинкаси рассоми бўлиб ижод қилишни у 1920- йилларнинг машҳур ёзув машинкаси рассоми бўлган Пол Смитнинг ишларидан илҳомланиб, 2014 йилда бошлаган.

  • Бу иш билан шуғулланиш шунчаки қизиқиш бўлмаган. Шу сабаб ўз ёзув машинкамни сотиб олишга қарор қилганман. Ўшандан буюн оз-оздан машинкада тасвир яратишни ўргана бошлаганман,- дея ижодни қандай бошлаганини тушунтиради рассом.

Айни пайтда Жеймснинг Instagram саҳифасидаги кузатувчилар сони 20 мингдан ошиқ. Ўз мухлисларини зерриктирмаслик учун у ҳар куни ўзи яратган суратларнинг видеосини қўйиб боради. Ўзининг айтишича, машинка орқали А4 форматдаги қоғозда битта суратни яратиш учун 4 кундан 5 кунгача вақт сарфланади.

  • Албатта, ҳеч нарса осон бўлмайди. Доим қийин бўлган, — дейди у. Жеймс ўз ишини табиат қўйнида қилишни ёқтиради. Сабаби у ерда кузатувчилар эътиборини доим ўзига қаратиб келган.
  • Одамлар қилаётган ишимни кўргач, одатда, чалғишади. Мени худди нималардир ёзаяпти, деб ўйлашади. Аммо кейинроқ яқиндан қарашса, яхшигина тасвир пайдо бўлганини кўришади.

Жеймснинг ўз шахсий кўргазмасини ўтказиш нияти ҳам йўқ эмас, албатта. Рассом шу йилнинг 15 июлидан 7 августигача Finchingfield’да жойлашган Wonky Wheel Галериясида ўз ижодий ишларини оммага намойиш этишни ҳам режалаштириб қўйган.

Машҳура КАРИМ тайёрлади