Ҳиндистон 2023 йилда энг кўп аҳолига эга мамлакат сифатида Хитойдан ўзиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақида БМТ нинг шу ҳафта чоп этилган ҳисоботида баён этилган. Бироқ айни пайтда бу икки давлатнинг қайси бири энг кўп аҳолига эга?
БМТ томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисоботларда кўрсатилишича, дунё аҳолиси 2022 йилнинг ўзида 8 миллиардга етиши кутилмоқда. БМТ бош котиби Антонио Гутерриш сайёрамизга ғамхўрлик қилиш бўйича умумий масъулият»ни таъкидларкан, бу аҳолининг кўпайиши билан келиб чиқиши эҳтимоли мавжуд таъсирларни ҳисобга олган ҳолда кўрилиши керак бўлган муҳокама эканига урғу берди.
БМТ Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаментининг Аҳолишунослик бўлими ҳисоботида айтилишича, Ҳиндистон ва Хитойда ҳозирда 1,4 миллиарддан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шунга қарамай Ҳиндистон келаётган 2023 йилда Хитойда мавжуд аҳолидан ҳам кўпроқ аҳолига эга давлат сифатида кўрилиши мумкин. Бу ҳақда биз 2011 йилда кўрган рақамларга таяниб тезликда содир бўлаётган ривожланиш сабаб тахмин қилмоқдамиз, дейди департамент вакиллари.
Шунингдек, БМТ ҳисоботида келтирилишича, дунё аҳолиси 2022 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида 8 миллиардга тенглашиши кўрсатилган. БМТ нинг Аҳолишунослик бўлими директори Жон Вилмоз ўтказилган конференция давомида «дунё аҳолисининг 8 миллиардга етиши бу бир тахмин. Бу аниқ рақам эмас. Ўйлаймизки, ушбу ноаниқлик ёки «плус» ва ёки «минус» қийматда содир бўлиши ҳам мумкин» дея айтиб ўтган.
Ҳиндистоннинг «чанги»да қолаётган Хитой. Аммо қандай?
2020 йилда Хитой манбаларига кўра сўнгги ўн йилликда илк бор Хитой аҳолисининг 1.4 миллиардга етиши анча секин кечган. Хитойда 12 миллион туғилиш қайд этилди. Ўшанда бу кетма-кет тўртинчи йил туғилиш даражасининг пасайганидан далолат берган. Маълум қилинишича, Хитойда туғиш ёшидаги аёлларнинг умумий туғилиш даражаси 1,3 ни ташкил этган, бу бироз паст.
Бироқ, бу Хитойнинг 2016 йилда бир болали оила сиёсатининг таъсири сифатида маданиялаштирилиши ҳисобига бўлгандир. Ҳиндистонда эса туғилиш коэффициенти 2.2 га яқин. Шунинг учун унинг аҳолиси Хитойникидан ўзиб кетиши мумкин.
БМТ томонидан тақдим этилган ҳисоботнинг ҳайратланарли статистикасига кўра, дунё аҳолиси 2030 йилга бориб 8.5 миллиард, 2100 йилда 10.4 миллиардга етиши кутилмоқда. Шунингдек, 2022 йилда дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатларнинг «Топ10″талик рўйҳатидан:
Хитой (1,407,050,591)
Ҳиндистон (1,407,050,591)
АҚШ (334,865,851)
Индонезия (279,222,632)
Покистон (229,624,653)
Нигерия (216,916,861)
Бразилия (215,396,687)
Бангладеш (167,935,554)
Россия (145,803,083) давлатлари ўрин олган.
Машҳура КАРИМ тайёрлади