Ушбу доривор неъматнинг таркибида калий, кальций, натрий, фосфор, темир ва бошқа минераллар мавжуд. Шунингдек, у В, С дармондорилари, аскорбин кислота, фитонцидлар, эфир мойлари, шакар, крахмал, углевод, клетчаткаларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Барра барглари эса С, В, PP витаминлар.
Трахеит, бронхит, узлуксиз йўталда қўлланилиши: қирғичдан ўтказилган бир қошиқ ерқалампирни уч қошиқ асал билан аралаштириб тиндирилиб, бир кунда 1 маҳал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.
Цистит ва уретрит дардига чалинган беморлар учун: қирғичдан ўтказилган 1ош қошиқ ерқалампирни 100 мл. қайноқ сув билан аралаштирилиб, 5 дақиқа усти ёпиб тиндириб қўйилади ва бир кунда 3-4 маҳал ичилади.
Бўғим оғриқларида қуйидаги малҳам тавсия қилинади: ерқалампирнинг илдизи гўшт майдалагичдан ўтказилиб, унга тенг миқдорда майдалагичдан чиқарилган олма қўшилади. У яхшилаб аралаштирилиб оғриқ жойга малҳам сифатида компресс қилинади.