Тошкент вилоятида 16 ёшли бола танишлари билан онасини ўлдирди

Тошкентда вилоятида 16 ёшли бола танишлари билан онасини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 31 июль соат 21:00 ларда 2006 йилда туғилган бола яшаш хонадонида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини уйига ёрдамлашиш учун чақирган.

Шу вақт у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб, мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.