«Толибон»нинг 217-армия корпуси қўмондони ўринбосари мулла Муҳаммад Хамза ҳаракат аскарлари Тожикистонни бир ҳафта ичида босиб олишга қодирлигини айтди. Бу ҳақда Тахор вилоятидаги маҳаллий манбаларга таяниб, «Hasht e Subh Daily» хабар берди.
Мазкур баёнот Тахарга ташриф буюрган марказий «Толибон» ҳукумати вазирларидан бири иштирокида эълон қилинган. Қўмондон ўринбосари Душанбени агар Тожикистон Афғонистоннинг ички ишларига аралашишни тўхтатмаса ва Россия Тожикистоннинг орқасида турмаса, «Толибон» бир ҳафта ичида бу давлатни эгаллаб олиши ҳақида огоҳлантирган.
Таъкидланишича, «Толибон»нинг пуштун қўмондони Муҳаммад Хамза Афғонистон собиқ ҳукуматида Тахар вилоятининг қулашида муҳим рол ўйнаган.