Қаршида 23 ёшли спортчи йигит сувдан ўлик ҳолда топилди. Марҳумнинг акаси укаси ўлдирилган бўлиши мумкин демоқда.
Марҳум 2022 йилнинг 14 июл куни Қарши магистрал каналидан акаси томонидан топилган.
«Укамни ғоввослар тополмагач, ўзим ва қариндошлар, ошна-оғайниларим бирикиб яна сувдан изладик ва 14-июл куни топдик. Сувдан чиққанда укамнинг жасади шишиб кетган эди. Тўғри, икки-уч кун сувдан қолган, шишади. Аммо укамда калтак излари ҳам бор эди-да. Қолаверса у сувга шунчаки чўкиб кетмайди. Ҳолсизликдан ёки калтакланиб, соғлиғига зарар етканидан сўнг чўкиб кетган бўлиши мумкин», — дейди марҳумнинг акаси Дилшод Каримов.