Аянчли ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди

Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 5 август куни саот 07:00 атрофида Фориш туманидан ўтган йўлда 1976 йилда Қашқадарёда туғилган фуқаро бошқарувидаги Isuzu ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган жиззахлик фуқаро бошқарувидаги Nexia-2 билан туқкашган.

Натижада, Nexia-2 ҳайдовчиси ҳамда ундаги 4 нафар йўловчи вофеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, Isuzu ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши сабаб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.