Жиззах вилояти Зомин туманда яшовчи, эри Россияда бўлган 30 ёшли, 2 нафар ўғли( 5,6 ёшларда) бор жувонни ярим кечаси 2 маскалик эркак уйига бостириб кириб, уриб, зўрлашгани айтилмоқда.
Маълум бўлшича, онасини ҳимоя қилишга уринган гўдакларни уриб, оналарини уларни кўз ўнгида зўрлашган. Аёлда яққол зўрланиш жароҳатлари: юз, кўз, бурун соҳаларидан зарб излари, тананинг бошқа қисмларида зўрланиш аломатлари мавжудлиги таъкидланмоқда.
Бу икки эркак аввалроқ ҳам уйга киришга уринган, лекин киролмаган. Бу ҳақда маҳаллий участка нозирига аёл мурожаат қилган, участка нозири эса, «бирор буюмингиз йўқолмаган бўса, ўғирлик бўйича иш очолмаймиз» деган жавоб олган.
Ҳозирча расмий идоралар томонидан бу ҳақда бирор маълумот келтирилган хабар чиқарилмаган. Мутасаддилардан расмий изоҳ кутиб қоламиз.