Чироқчи тумани Галабек маҳалласида 11 август куни бир гуруҳ йигитлар ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу жанжалда 22 ёшли йигит оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Маълум бўлишича, шу куни 2000 йилда туғилган О.Х. унаштирилган қизининг қишлоғига ярим тунда учрашув учун боради ва қишоқдаги бошқа йигитлар билан ўртада низо келиб чиқади. Жанжалда О.Х.ни бир гуруҳ йигитлар уриб, ўта оғир тан жароҳатлари етказишади. Шундан сўнг, йигит Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига олиб борилади.
Аниқ бўлишича, йигит кеча, 12 август куни оғир кома ҳолатида шифохонада вафот этган.