Мексикада ўтказилган фестивалда 3932 метрлик зал Гиннес рекордлар китобига кирди. Ушбу фестивал ҳар йили Мексиканинг Тлакскала вилоятига қарашли Ҳюамантла шаҳрида бўлиб ўтади.
Шаҳар кўчаларига гуллар ва қипиқлардан рангдор гилам тўшалган 3932 метрлик узунликдаги зал, дунёнинг энг узун зали унвонига эга бўлиб, рекорд натижа қайд этди.
Фестивалга 1 йил олдин тайёргарлик кўрила бошланган ва 19 та рангдан иборат гуллар ва қипиқлардан ясалган ушбу зал икки кун ўзининг ҳолатини яхши сақлаб тура олиши айтилган. Ҳюамантла шаҳри кўчаларида ҳар йили Качита авлиёсига бағишланган фестивал 14-15 август кунлари бўлиб ўтади. Бу фестивал 70 йилдан буён давом этиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз:
Дунёнинг энг узун зали сифатида бундан олдинги рекорд Гуатемаладаги 2319 метрлик залга оид эди.