Франция пойтахти Парижда одамдан итга маймунчечак вирусини юқтиришнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.
Шу сабабли АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари инфекцияга мойил бўлган ҳайвонлар қаторига итларни ҳам киритган. Маймунчечак одатда одамдан одамга юқумли тошма ёки биологик суюқлик орқали юқади. Мутахассислар вируснинг дунё бўйлаб тарқалишига йигит ва эркакларнинг жинсий алоқада бўлганини сабаб қилиб келтирган.
Вирус ҳайвонда уй эгаларининг касалликка чалинишидан 12 кун ўтгач аниқланган. Итнинг тери ва шиллиқ пардаларида жароҳатлар, қорин бўшлиғида пуфаклар (маймунчечакнинг асосий аломати) ва яра борлиги аниқланган. Тадқиқотчиларнинг айтишича, ит бир-бири билан муносабатда бўлган икки эркакка тегишли.