Францияда одамдан итга маймунчечак юқишининг дунёдаги биринчи ҳолати аниқланганди. Бразилияда ҳам касалликнинг бемордан итга юқиш ҳолати қайд этилди.
Маълум қилинишича, касалланган ит маймунчечакка чалинган уй эгаси билан бирга туради. Хасталик белгилари 3 август куни ҳайвон эгасида, 13 август куни итда пайдо бўлган. Ветеринария шифокори ҳайвонни маймунчечакка тестдан ўтказишга қарор қилган. Чунки итнинг оёқларида яра ва қобиқлар пайдо бўлган.
Ҳозирда, ит ва унинг эгаси ҳам уйда изоляция қилинган, одам ўзини яхши ҳис қилмоқда, ҳайвонда ҳам касаллик белгилари кузатилмаяпти.