Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрикнома йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 август куни Украина президенти Владимир Зеленский ва халқини Мустақиллик куни билан табриклади.

Табрикнома 25 август куни Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси сайтида эълон қилинди.

«Бу ойда биз икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана — дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Ҳеч шубҳа йўқки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган ўзбек-украин муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб боради», — дейилади табрикда.

«Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст украин халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман», — деди Шавкат Мирзиёев.