Россия армиясининг кенгайтирилиши Украинадаги урушга таъсир қиладими?

2023 йил 1 ноябрьда кучга кирадиган қарорга кўра рус армиясига яна 137 минг аскар қўшилади. Айни пайтда 1 миллионга яқин бўлган Россия аскарларининг сони юқоридаги қарор амалда татбиқ этилса, аскарлар сони 1,15 миллионга етади. Россия армиясида 900 минг кўнгилли аскар бор.

Англя хавсизлик хизмати вазирлиги бу ҳаракатларнинг Украинага қарши урушда ҳечқандай таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади. Буни эса:

— Россия армияси Украинада 10 мингларча аскарини йўқотганини;

— мажбурий хизматдан ташқари янги аскарлар олиниш даражаси жуда паст;

— мажбурий хизматга жалб қилинганлар Россиядан ташқарида бирор фаолият юритиш ҳуқуқига эга эмас;

каби сабаблар билан изоҳлади.

Россиядаги аскарлар 18-27 ёшидан мажбурий хизматга жалб қилинади. Фақат талабалар ва соғлигида муаммоси борлар бундан мустасно.

Москва, мажбурий хизматга жалб қилинганларнинг Украинага жўнатилганлигини рад этди. Аскарларнинг шартнома асосида Украинага кетишга мажбур қилингани билан боғлиқ айрим армия раҳбарларидан ҳисобот олинган.

Ғарбий давлатларнинг ҳарбий хизмат билан боғлиқ манбаларида, Россиянинг Украинада 6 ойни ортда қолдирган ишғолларида 70-80 минг аскари ҳаётдан кўз юмгани ва яралангани айтилади.