Самарқанд шаҳрига кириш ва чиқиш ёпилади

Жорий йилнинг сентябр ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан, 14-15-16- ва 17 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

“Шу муносабат билан вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилганлигини ва махсус флаерлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз.

Ҳайдовчилар флаердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин”, – дейилади хабарда.