Ўзбекистон Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактни қоралади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти эълон қилинди.

“Кобулдаги Россия Федерациясининг консуллик бўлими яқинида 2022-йил 5-сентябр куни содир этилган ҳамда дипломатик ваколатхона ходимлари ва Афғонистон фуқароларининг қурбон бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаймиз.

Ушбу ғайриинсоний ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз.

Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади хабарда.