Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида “DREAM HOUSE STROY” МЧЖга тегишли ер майдонида 58 дона дарахтлар йўқ қилинган. Натижада ўсимлик дунёсига жами 797 700 000 сўм миқдорида зарар етказилган.
Аввалроқ мазкур МЧЖга дарахтларни кесмаслик тўғрисида огоҳлантириш берилган ва корхона вакилларидан кафолат хати ҳам олинган. Шундан сўнг ҳам МЧЖ айнан шу дарахтларни кесиш юзасидан мурожаат қилган ва рад жавобини олган.
Ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.