АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри соғлиқни сақлаш департаменти маймунчечакка чалинган беморнинг ўлимини қайд этди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.
Маълум қилинишича, беморнинг иммунитети кескин пасайган ва у касалхонага ётқизилган. Бу АҚШда маймунчечакдан одам ўлимининг биринчи ҳолати саналади. Техас расмийлари ҳам ҳудудда ўтган ой қайд этилган беморнинг ўлимига маймунчечак сабаб бўлганми ёки йўқлигини текширмоқда.
Маймунчечакдан ўлим ҳолати кам учрайди, жумладан, касалликдан ўлим 3-6 фоизни ташкил қилади. Ҳозиргача маймунчечак билан касалланишнинг 21 985 та ҳолати қайд этилган.