Короновирус пайдо бўлган Хитойда илк бор маймун чечаги вируси аниқланди. Хориждан келган йўловчини Covid-19 учун тест топшириш жараёнида аҳволи оғирлашгани, шунингдек, тестлар натижасида маймун чечаги вируси мавжудлиги аниқланди.
Мазкур касаллик ҳудуднинг ғарбидаги Чунцин шаҳрида аниқланди. Маҳаллий Соғлиқни Сақлаш Маркази олиб борган таҳлилларда бемор биринчи маймун чечаги хастаси сифатида қайд этилди. Ушбу касаллик Конго ва Ғарбий Африка каби икки турга ажралади. Ҳайвонлардан одамларга ва одамдан одамга юқадиган маймун чечаги вируси яқин алоқа туфайли юқади. Унинг белгилари эса юқори ҳарорат ва танада қизаришлар пайдо бўлишидир.
АҚШ Соғлиқни Сақлаш Марказининг хабар беришича, 15 сентябрьдан буён дунё миқёсида 60 минг 799 та маймун чечаги вируси аниқланган, шулардан 20 таси ҳаётдан кўз юмган.