Ҳукуматнинг тегишли қарори (22.09.2022 йил. № 520) билан Юлдаш Бахтиерович Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти мудирининг ўринбосари – Ҳудудлар саноат салоҳиятни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг Базавий ва мудофаа саноати тармоқларини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Автомобил ва электротехника саноати масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан озод этилди.