Касби тумани мактабгача таълим бўлимининг 4 нафар мансабдори қўлга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди.
Касби тумани прокуратураси томонидан туман мактабгача таълим бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида 4 нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
«Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Терговнинг бориши назоратга олинган», — дейилади Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарида.