Ёқутистон раҳбари Аисен Николаев маҳаллий ҳокимият органларига сафарбарликка тортилмайдиган фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш ҳолатларини истисно қилиш мақсадида ҳарбий комиссарликлар билан ҳамкорликни кучайтиришни топширди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқдa.
Хатолик билан сафарбар қилинган ҳар бир киши ортга қайтарилиши керак. Бу иш аллақачон бошланган, — дейди у.Фуқароларни сафарбар қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлиб, улар ҳарбий хизматга чақирилмаслиги керак.Масалан, 16 ёшгача бўлган 4 ва ундан ортиқ фарзанди бўлган кўп болали оталарни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳолатларига йўл қўймаслик учун у маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳарбий комиссариатлар билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш бўйича кўрсатма берди.
Россияда 21 сентябрь куни Владимир Путиннинг фармони билан қисман сафарбарлик эълон қилинди. Мудофаа вазирлиги 300 минг захирадаги аскар чақирилишини маълум қилди.