Бюронинг Тошкент вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қарздорларни ва уларга тегишли бўлган мол мулкларни қидириб топиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса қарздорларнинг қидирув эълон қилинган автотранспорт воситаларини қидириб топишда самарали натижаларга эришилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган 8 ойлик даври мобайнида бошқарманинг қидирув бўлим томонидан қарздорларга тегишли бўлган 347 та автотранспорт воситалари топилган. Сентябрь ойида эса уларнинг сони 21 тага кўпайган.
Бу натижаларга эришишда албатта жойлардаги ИИБ ЙХХБ билан ҳамкорлик катта аҳамиятга эгадир. Хозирда вилоятнинг 22 та туман-шаҳар ЙХХБ бўлимлари билан бошқарма қидирув ходимлари доимий равишда қўшма тадбирлар ўтказиб, қарздорларга тегиши авотранспорт воситаларини аниқлаб, уларни жарима майдонларига жойлаш чораларини кўрмоқдалар.
Мисол учун, Бюронинг Бўка тумани бўлими томонидан алиментдан қарздор Р.Пазилов давлат ижрочисининг талабларини бажармагани ва алимент пулларини тўлашдан бўйин товлагани сабаб, уни бошқарувида “Лассети” автомашинаси борлиги аниқланиб бошқарманинг қидирув бўлимига маълум қилинган. Қидирув ва ЙХХБ бўлими ходимларининг тезкор қидирув тадбирлари натижасида қарздор Р. Пазилов ва унга тегишли бўлган авторанспорт воситаси аниқланиб ушланган ва жарима майдончасига жойлаштирилган.