Мажбурий ижро бюросининг Косон туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 2019 йил 21 январь кунидаги ижро врақасига асосан қарздор М.А. ҳисобидан ундирувчи Ш.Д. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг барча даромадларини 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2022 йил 12 сентябрь куни келиб тушган.
Ижро харакатлари давомида, қарздор М.А.нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Шунингдек, қарздорнинг номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотлардан сўровномалар олинган ва аниқланган мол-мулкларига нисбатан таъқиқлар қўйилган.
Бундан ташқари қарздорни алимент тўловларини ўз вақтида тўлаши тўғрисида давлат ижрочиси томонидан огохлантириш берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор М.А. ундирувчи Ш.Д. билан ўзаро келишган ҳолда фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар 100.000.000 сўм алимент пуллари тўлашлигини билдирди ва мазкур алимент пуллари қарздор томонидан Бюронинг Косон туман бўлими ҳисоб рақамига тўлаб берилгач ушбу пул маблағлари ундирувчи Ш.Д.нинг пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди ҳамда ижро ҳужжати тамомланди.