Табиат мўжизалари: Сув ичмайдиган кенгурусифат сичқон, сув устидаги маржон қоялар…

Инсоният яшаб турган масканларнинг жуда катта қисми шаҳар марказларига тўғри келади. Шунга мувофиқ равишда ўсимликлар, ҳайвонлар ва бошқа жонзотларга кўпам дуч келавермаймиз. Дунёнинг ўзига хос табиий экотизимида вазият қандайлиги, шунингдек бир қанча фойдали ҳамда қизиқарли маълумотларни тўпладик.

Денгиз тубидаги маржон қоялари кенг миқёсдаги ҳаётни қамраб олган муҳим тузилишга эга борлиқ ҳисобланади. Ҳатто баъзи маржон қояларига “Денгизларнинг ёмғир ўрмонлари” ибораси қўлланади. Ушбу хусусиятлари туфайли бир қанча ҳаёт тарзининг асосини ташкил қилади. “Ёмғир ўрмонлари” нафақат денгиз тубида балки замин устида ҳам мавжуд. Жумладан, экватор атрофида мавжуд бўлган ёмғирли ўрмонларда ҳаво йилнинг аксар қисмида илиқ ҳамда ёғингарчиликда давом этади.

Бу эса ҳайвонларнинг ва ўсимликларнинг хилма-хиллигини таъминлашга хизмат қилади. Бу минтақаларда ҳаёт кечирадиган жонзотлар фақатгина ҳайвонлар ва ўсимликлардан иборат эмас. Айни пайтда бу турдаги ўрмонлар микроскопик организмлар учун ҳам энг қулай яшаш маскани ҳисобланади. Ушбу тропик ёмғир ўрмонларидаги ўсимликлар, дунёнинг кислородга бўлган эҳтиёжининг 40 % ини таъминлайди.

Ўрмонларда ҳаётини давом эттираётган жонзотлар ёғингарчилик ҳолатларига мослашганидек чўлда яшовчи жонзотлар ҳам сувсизликка чидамли ва чўл ҳаётига мослашган бўлишади. Хусусан, кактуслар, сувни тежаш қобилиятига эгалиги туфайли ва сувсизликка чидамли бўлганлиги боис ойлаб ёмғир ёғмаса ҳам ҳаётларини сақлаб қола оладилар.

Doğayla ilgili oldukça faydalı 9 bilgi

Невада чўлида яшайдиган кенгурусифат сичқон умуман сув ичмайди, чунки бунга эҳтиёжи ҳам йўқ. Сувга бўлган эҳтиёжини ўзи еган озуқалардан олади ва шу билан кифояланади. Айрим ҳудудлардаги мавжуд ўтлоқлар эса ёғингарчилик нисбатан кам жойларда мавжуд. Хусусан, Африка ва Американинг айрим минтақаларида учрайди. Ушбу ўтлоқлар ёввойи жонзотлар учун ҳам озуқа, ҳам яшаш маскани эканлиги билан аҳамиятлидир.

Тундрада эса фақат қиш фасли ҳукмрон. Бу ҳудудлар шимолий ва жанубий қутбга яқин. Океан тубида эса қайноқ ҳаёт мавжуд. Океанларнинг тубидаги сув ости вулқонлари худди фабрикалардан чиқаётган тутунларга ўхшайди. Улар иссиқ сув, газ ва метан каби кимёвий моддалардан иборат вулқондир. Ушбу маконлар ҳаёт учун хавфли бўлишига қарамасдан айрим жонзотлар бу жойларда яшашни севади. Ботқоқликлар чучук сув, шўр сув ёки ҳар иккисининг аралашувидан ҳосил бўлади. Ботқоқликлар сувда яшовчи бир қанча ҳайвонларнинг ва ўсимликларнинг  уйи ҳисобланади. Балиқ, қурбақа ва тимсоҳ сингари айрим жонзотлар тухум қолдириши учун қулай маскан саналади.

Doğayla ilgili oldukça faydalı 9 bilgi

Шимолдаги ўрмонлар бир қанча дарахтнинг она ватанидир. Шимолий Америка, Европа ва Осиёдаги иқлим сабабли ушбу манзилларда улкан ўрмонлар барпо бўлган. Бу ўрмонлардаги дарахтлар йил давомида ўз яшиллигини сақлаб қолади. Буерларда айиқ, кирпи каби ҳайвонлар яшайди. Аслида нафақат ёввойи табиатда балки одамлар истиқомат қиладиган жойларда ҳам экотизим етарлича шаклланган. Аксар ҳайвонлар ўзларининг яшаш ҳудудларини одамлар, йўллар, биноларга яқин жойлардан танлайди. Айрим катта шаҳарларда эса табиатда ҳаёт ўз ҳолича давом этиши учун йўллар ер остига қурилади, шунингдек, ҳайвонлар ҳам бемалол фойдаланишлари учун табиий йўллар қолдирилади.