ОАВда Тошкентда спиртли ичимликдан заҳарлангани айтилаётган уч эркак ва бир аёл шифохонада вафот этганлиги ҳақида хабар берилди.
Мазкур ҳолат ҳақиқатда ҳам содир бўлгани тасдиқланди, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Бу бўйича Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.