ТИВ Россиядаги ўзбек талабалари мурожаати юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахбороти Россиядаги талабалар юзасидан баёнот берди.

“Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг мурожаати муносабати билан Ўзбекистон Элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетганини маълум қиламиз.

Натижалар тўғрисида қўшимча хабар берамиз”, дейилади баёнотда.