“Озиқ-овқат масаласидаги муаммоларни бартараф этиш учун зарур бўлган технологиялар мавжуд, эндиги масала сиёсий ирода масаласидир”.
Бу сўзлар май ойида “Янгиланиш: Табиатни йўқ қилмасдан дунёни озиқ-овқат билан таъминлаш” номли китоб муаллифи ёзувчи, муҳаррир Жорж Монбиотга тегишли.
29 сентябрь “Озиқ овқат исрофи”, 16 октябрь эса “Дунё озиқ-овқат” куни. БМТ озиқ-овқат инқирози масаласида курашишда ҳечқайси давлатнинг ва инсоннинг четда қолмаслигини таъкидламоқда. Охирги йилларда дунё бўйича озиқ-овқат нархларининг ошиши туфайли очликдан азият чекаётганлар сони кундан-кунга ортиб боряпти. БМТнинг Озиқ-овқат ва Қишлоқ Хўжалиги Ташкилотининг хабар беришича, 2005 йилдан 2014 йилгача дунёда очлар сони 811 миллиондан 607 миллионга тушди. Лекин бу рақам 2014 йилдан кейин яна оша бошлади, 2022 йилгача яна 811 миллионга чиқди.
Очликдан азият чекаётган одамларнинг аксар қисми уруш ёки иқлимдаги ўзгаришлар таъсирида қолган ҳудудларда яшашади. Юқоридаги ҳолатлар эса жиддий глобал озиқ-овқат муаммоси мавжудлигига ишора қилади.
Иқлим инқирозига бардош бера олиш ҳолатига келиш
Украинанинг ишғол қилиниши сабабли Россия, март ойида дунёдаги айрим ўлкаларга дон экспортини тўхтатишини эълон қилди. Сўнгра Ҳиндистон ҳукумати, бу йил юқори буғдой ҳосилини кутаётганликларини ва бутун дунёга экспорт қилишлари мумкинлигини айтди. 4 ҳафта ўтгач эса минтақада ҳаво ҳароратининг исиб кетганлиги сабаб буғдойдан кутилган ҳосил ололмасликлари ҳамда экспорт қилишга имкон йўқлигини билдиришди. Геополитик инқироз иқлим ўзгариши оқибатлари билан бирлашди, натижада таҳлика янаям ортишда давом этди.
Озиқ-овқат қолдиқларининг кўпи деҳқончилик ва биоёқилғилардан тўпланади
БМТ нинг ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб ишлаб чиқарилган озиқ-овқатларнинг юздан ўн етти фоизи исроф қилинади. Ривожланган давлатларда ушбу қолдиқларнинг кўп қисми дастурхондаги егуликлардан ортиб қолган қисмини ташкил этади. Монбиотнинг фикрича, қолган озиқ-овқат чиқиндилари деҳқончиликда фойдаланиладиган ем ва биоёқилғи маҳсулотларини ташкил қилади. Монбиот, ҳайвонларга берилган ем миқдорининг ҳайвонларнинг инсонларни таъминлайдиган озиқ-овқат миқдори билан баравар эмаслигини, бу эса исрофнинг янада ортишига сабаб бўлишини таъкидлади.
“Ёқилғи эмас озиқ-овқат” номли ҳисоботда Европада ҳар куни транспортларга ёқилғи етказиш учун 15 миллион нон миқдорига тенг озиқ-овқат исроф қилиниши қайд этилган. “Транспорт ва атроф-муҳит” номли тадқиқот ҳайъатининг маълумотларига кўра, Европада биоёқилғидан фойдаланган ҳолда озиқ-овқатлар ишлаб чиқарилиши учун 14 миллион гектар майдондан фойдаланилиши айтилади. Бу эса Греция эгаллаб турган ҳудуд майдонидан ҳам каттароқ.
Иқлим инқирози ва очликнинг олдини олиш учун вақт борида озиқ-овқат маҳсулотларимиз тизимини ўзгартиришимиз лозимлигини айтаётган Монбиотнинг фикрлари бир қарашда қўрқинчли туюлади. Унинг фикрича, гўшт ва сут маҳсулотларидан ьутунлай воз кечиш лозим. Тарихда яшаб ўтган қадимги жамиятларда ҳам неча мароталаб бундай ўзгаришлар юз берганлигини иддао қилаётган Монбиот бугунги дунё ҳам бундай ўзгаришнинг уддасидан чиқа олишини билдирмоқда.
Дилбар Ражабова