АҚШда гўштхўр бактериялар билан зарарланиш оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди

Коронавирус ва маймун чечаги вирусидан кейин бу гал гўштхўр бактерия воқеаси одамлар орасида ваҳимага сабаб бўлди. АҚШ нинг Флорида штатида гўштхўр бактерия ҳодисаси ортиб кетгани кузатилди.

2022 йилнинг бошидан ҳозиргача бактерия туфайли 65 та ҳолат ва 11 та ўлим кузатилди. Шунингдек, бу бактериянинг танага қандай ўрнашиши, юқиши барчани қизиқтирди.

Маълумотларга кўра, ушбу бактериянинг тарқалишига сабаб кучли ёғингарчилик дея таъкидланмоқда. Бу ҳолатда бактериялар жуда тез тарқалиши маълум қилинди.

Хулосаларга кўра, танасида яраси бор ёки терисида кесилган жойлар бўлган кишилар денгиз суви орқали ушбу бактерияларни юқтириб олишлари мумкин. Аҳоли қирғоқдаги сувларнинг канализациядан оқиши сабабли бактерия тарқалиши ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Олимларнинг фикрича, “Vibrio vulnificus” деб номланган гўштни кемирувчи бу бактерия терининг кесилган ва ёрилган жойларидан организмга кириб, мушакларнинг емирилишига сабаб бўлади.

Бактериянинг суякка етиб бориши натижасида ўлим хавфи туғилади.