Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев ва яна бир қанча мансабдор шахслар 5 та ҳолат бўйича давлатга 19,7 млрд сўм моддий зарар етказганликда айбланиб қамоққа олинди.
Бош прокуратура томонидан мазкур шахсларнинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятлар аниқланиб, Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев ва бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган.