Ухлашдан олдин чойшабнинг тагига бир бўлак қўйинг

Уйқу бизнинг асосий кундалик эҳтиёжларимиздан саналади. Уйқу вақтида рўй берадиган муаммолар уйқунинг бузилишига сабаб бўлади. Олиб борилган тадқиқотлар уйқусизлик кўп касалликларга сабаб бўлишини кўрсатмоқда.

Уйқусизликка сабаб бўладиган ҳолатлардан бири сурункали оёқ оғриғи ҳисобланади. Бу хасталикнинг оддий ва қулай ечими мавжуд. Оёқ оғриғи асаб тизими касалликлари сирасига киради. Уйқу пайтида баъзан оёқнинг беихтиёр ҳаракатга келиши энг кўп кузатиладиган ҳолатдир. Агар сизда шундай муаммо бўлса, оддий совун билан унга ечим топишингиз мумкин экан.

Юқоридаги касаллик оёқ мушакларида кислоталарнинг ортиб кетишидан юзага келар экан. Чойшабнинг тагига яъни, оёқларингиз турган жойга бир бўлак совун қўясиз. Агар ижобий натижага эришишни истасангиз буни ҳаркуни қилишингиз лозим бўлади. Совундаги мавжуд моддалар ва унинг ифори асаб тизимига ижобий таъсир ўтказиб, осуда ухлашга ёрдам беради.

Таъсирини эса совун қўйганингиздан бир соат ўтгач, сезасиз. Шунингдек, темир моддаси етишмаслиги туфайли ҳам кузатиладиган бу хасталикка антидепрецантлар, калций сингари бир қанча дори-дармон воситалари ҳам даво бўлади. Ушбу касаллик кўпинча аёлларда кузатилади. Ёшнинг эса фарқи йўқ, турли ёшларда кузатилиши мумкин. Жиддий таъсир остида қолганларнинг кўпи эса ўрта ёш ва кексалардир. Ёш билан биргаликда тез-тез ва узоқроқ вақт кузатилади.