Жамият

Юрак қотили: соғликка таъсир қилувчи омиллар…

Юрак носоғломлиги ва унинг хуружи дунёда энг кўп кузатиладиган ўлим сабабларидан биридир. Юрак хуружи егуликлар туфайли ортиши ёки камайиши мумкин.

Истеъмол қиладиган озуқаларимиз юрагимизнинг фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Соғлом юракка эга бўлиш учун ўзингиз ёқтирган энг севимли баъзи егуликлардан воз кечишингизга тўғри келади.

Фойдали деб хулоса қилинган озиқ-овқатларнинг аслида кўпи зарардир. Озиқ-овқатлар омега-3, калций, магний, антиоксидантлар сингари витаминларни ўз ичига олиши лозим. Бироқ кўпчилик озуқаларда ушбу витаминлар етарли эмас. Юрак учун фойдали витаминларга бой егуликлар холестерин моддаси тизимини яхшилайди, бу эса ҳаётга хавф солувчи бир қанча касалликлар қаторида юрак хуружи касаллигининг ҳам олдини олади.

Америкалик кардиолог Колежи томонидан 2016 йилда олиб борилган тадқиқотларга кўра, барча таҳлиллар, пўстлоқли егуликлар, дуккаклилар ҳамда сут маҳсулотлари ёғларга бой бўлган парҳез озуқалар ҳисобланиб, улар касаллик эҳтимолини камайтиради.

Юрак соғлом бўлиши учун зарур маҳсулотлар

  • Қайта ишланган гўштлар
  • димланган шўрва
  • димланган сабзавотлар
  • мевали йогуртлар
  • маргарин
    Мутахасислар, туз ва ёғли маҳсулотлардан тийилишингизни тавсия қилишади.

Шу билан бирга шакарга бой ичимликлар, қайта тайёрланган озиқ-овқатларнинг ҳам меъёрини сақлаш зарур.

Албатта, барча турдаги ёғлар ҳам соғлиқ учун зарар эмас. Жумладан, авакадо, зайтун ёғи, ёғли балиқ сингари озуқаларни парҳез таомларингиз рўйхатига киритган ҳолда юрак хуружи касаллигидан ўзингизни маълум маънода асрашингиз мумкин.

Протеин учун қизартирилган гўшт ва сут маҳсулотларини камайтиринг, улар ўрнига товуқ ва курка каби ёғсиз гўштларни танланг. Мутахасислар шакарсиз ичимликлар ичишни қатъий таъкидлашган.

Кўпроқ юкланг

Tegishli maqolalar

Back to top button