Рейслар ҳафтасига 104 тадан 130 тагача кўпайтирилади. Бу ҳақда Самарқанддаги Discovering Uzbekistan анжуманида маълум бўлди.
Умумий ҳисобда, миллий авиаташувчининг парвозлари ҳафтасига 280 тагача етади: Туркияга (27 дан 32 гача), Қозоғистонга (14 дан 19 гача), Қирғизистонга (5 тагача), шунингдек БАА, Саудия Арабистони, Европа шаҳарлари, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Мисрга ҳам парвозлар оширилади.