Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазири Ирина Верешчук уруш туфайли хорижга кетган украиналиклар бу йил қишда ватанларига қайтмасликлари маъқул эканини таъкидлади, деб ёзади Meduza.
«Кўряпсизми: Россия тинч аҳолини қўрқитишга ўтди, у армияга қарши кураша олмайди, жанг майдонида мағлуб бўлмоқда», — дея унинг сўзларини келтиради манба.
«Сиздан қайтмасликни сўрайман, қишдан омон чиқишимиз керак. Афсуски, энергия тармоқлари аввалгидек давом этмайди, Россия нима қилаётганини кўриб турибсиз. Қишда қайтманг. Иложи бўлса, қишни чет элда ўтказиш фикрингизда қолинг», — дейди Верешчук.