Уларнинг баъзилари кулгили, яна бири шафқатсиз, бошқалари эса кишини ҳайратга қолдиради. Беихтиёр фикримизга бу қонунларни ишлаб чиққан одамлар нимага шундай қилган экан, деган савол келади. Бугун ҳаётда татбиқ этиб келинаётган дунёдаги аҳмоқона қонунларнинг айримлари билан танишамиз.
АҚШнинг Аризона штатида кулгили қонун мавжуд. Унинг тарихи эса қонуннинг ўзидан қолишмайди. Бу 1924 йилда, маҳаллий эшак “ўз” уйидан ташқарига чиқиб ванна топиб олганида ва унинг ичига кириб… ухлаб қолганида содир бўлди.
У ширингина ухлаб ётган пайтида штатда тўғон ўпирилиши юз бериб, овулни сув босди. Маҳаллий аҳоли ўз ҳаётини хавф остида қўйиб, бу “қулоқсиз”ни қутқаришга шошилди. Қутқарувчилар ёрдамга келди, улар ҳам ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, кўплаб техникани қўллашди, эшак қутқариб қолинди. Шундан кейин эшакларнинг ваннага ухлаши тақиқланганлиги ҳақида қонун қабул қилинди.
Грециянинг айрим ҳудудларида қизларга баланд пошнали туфли кийиш тақиқланган. Бу тақиқ пошналар тарихий ёдгорликларга зарар етказиши мумкинлиги билан боғлиқ. Буни мантиқий қонун деса бўлади…
Африкада фақат бир шарт билан, агар эрталаб уйғониб, кайфияти йўқ бўлса, талабаларнинг дарсга спиртли ичимлик ичган ҳолда келишига рухсат берилади.
Италиянинг Турин шаҳрида ит эгалари қонунга мувофиқ ўз уй ҳайвонини кунига камида уч марта кўчага олиб чиқишлари шарт. Қонун ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликка қарши кураш белгиси сифатида 2006 йилда қабул қилинган. Агар ит эгаси ушбу қонунни бузса, у 500 доллар жаримага тортилиши мумкин.
Тайландда пулни оёқ билан босиш қонунга зиддир. Негаки, бу банкноталарда қиролнинг расми бор, пулни босиш эса подшоҳга ҳурматсизлик кўрсатиш демакдир. Бу ҳурматсизлик учун фуқаро узоқ вақт қамоқда ўтириши эҳтимолдан холи эмас.
Сингапурда сақични четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланган. Бу тақиқ 1992 йилда одамлар сақични кириш эшиклари датчикларига ёпиштириши, уларни почта қутиларида ташлаши ва қулф тешикларини ёпиши ва ҳоказолардан кейин жорий қилинди.
Сингапурда яна бир қонун бор: йўловчилар устига ёки ўриндиқларга тўкиб юбормаслиги учун метро ва автобусларда сув ичиш тақиқланган. Агар сиз тўсатдан қўлга тушсангиз, унда 500 Сингапур доллари миқдорида жарима беришга мажбур бўласиз.
Италиянинг Миланида қошларни чимириб, ёмон кайфиятда юриш тақиқланган. Ишониш қийин, лекин қонунни бузган киши жаримага тортилади. Бу қонун фақат касалхона ва дафн маросимларида қўлланилмайди.
Японияда ишчилари семириб кетган тақдирда иш берувчилар жарима тўлайди. Ходимнинг ўзи жазоланмайди, бироқ унга диетолог ва психиолог маслаҳатлари каби тиббий ёрдам кўрсатилади.